ХУСУСИЙ СЕКТОР ТАРМОҚЛАРИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА МОЛИЯВИЙ-ПУЛ ҲИСОБ-КИТОБЛАРИ ЮРИТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

  Маматқулов Акром, Саида Мамажанова (Гулистан, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Республикамизда иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичини амалга ошириш жараёнлари ривожланиб бормоқда. Иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги каби ҳамма корхоналарда ҳам иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва эркинлаштириш янги мазмунни кашф этиб, ўтиш даврининг ҳозирги босқичида иқтисодий тараққиётнинг энг самарали шакллари вужудга келмоқда. Ваҳоланки, хорижий мамлакатлар тажрибаси ҳам, иқтисодий тараққиёт ва эркинлаштириш жараёнлари ўртасида ўзаро мустаҳкам боғлиқлик борлигидан далолат беради.