Республикамизда “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг эълон қилиниши муносабати билан мамлакат миқёсида таълим-тарбия, илм-фан, касб-ҳунар ўрганиш соҳаларини ислоҳ қилиш билан боғлиқ жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Ислоҳларнинг тақдири ва самараси биринчи навбатда кадрлар самарасига, уларнинг замон ва тараққиёт талабларига нечоғлик жавоб беришга боғлиқдир. Зеро, юртимизнинг эртанги хаёти ва келажак тақдири бугунги тайёрланаётган кадрлар қўлидадир. Узлуксиз таълим тизимининг сифати албатта ўқитувчи шахсининг фаолияти билан баҳоланади.
ЎҚИТУВЧИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Наргиза Тўраева (Наманган, Узбекистан) | Завантажити статтю