ПЕДАГОГИК КОНЦЕПЦИЯСИ ТАВСИФИ

  А.Т. Кенжабаев, З.Х. Каримова, Н.Р.Рахимов (Узбекистан, Ташкент) М.М. Ешанова (Каракалпакстан, Нукус) |    Завантажити статтю

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги”қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” педагогик концепциямнинг асосини ташкил қилади. Президент Ислом Каримовнинг “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги ўз нутқида “Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва етакчи халқаро бизнес-мактаблардан бири “ИНСЕАД” томонидан 2012 йилда инсон капиталининг тараққиёт даражаси бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра Ўзбекистон 141 мамлакат орасида 53-ўринни, таълим тизимини ривожлантириш даражаси, жумладан, таълим мақсадлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича эса дунёда бешинчи ўринни эгаллагани бежиз эмас, албатта. Холис инсонлар бизнинг таълим-тарбия соҳасидаги кенг кўламли ишларимиз ҳақида холисона хулоса чиқаргани учун миннатдормиз. Бундай марказлар фаолияти жуда фойдали деб ўйлайман ва биз ана шундай юксак эътирофдан руҳланиб, янада юқори ўринларга кўтарилиш учун янада қаттиқ бел боғлаб ҳаракат қиламиз. Биринчи ўринга даъвогарлик қилишдан чўчиб турган бўлсак-да, биз шунга интилиб яшашга ҳақлимиз”, деб таъкидлаган эди.