ЁШ АВЛОДДА МИЛЛИЙ ҒОЯ, МИЛЛИЙ МАФКУРА ВА УМУМБАШАРИЙҚАДРИЯТЛАРГА АСОСЛАНГАН ДУНЁҚАРАШНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

  Нафиса Валиева (Наманган, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю

Ўзбекистон - ёшлар мамлакати. Юртимизда истиқомат қиладиган жами аҳолининг 60 фоиздан зиёдини 24 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Демографларнинг тадқиқотларига қараганда, мамлакатимиз аҳолисининг юқори суратларда ўсиши яқин чорак асрда ҳам давом этади. 2015 йилга келиб Ўзбекистон аҳолиси 1,5 баробарга ортиб, жами 36 миллион 330 минг кишидан ортиши кутилмоқда. Шу давр мобайнида меҳнатга яроқли аҳоли сони ҳам икки баробарга ошади ва 2015 йилда қарийб 20 миллион нафар кишини ташкил этади.