ГИМНАСТИКА МЕДИЦИНАНИНГ ШИФОБАХШ ҚИСМИДИР

  Раббимқул Султонов (Гулистан, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Соғлом авлодни шакллантириш ва тарбиялашнинг турли-туман йўл-йўриқлари ва методлари мавжуд. Айниқса, жисмоний тарбиянинг гимнастика тури болалар ва ўсмирларнинг соғлом ўсишлари учун муҳим восита ҳисобланади. Инсоннинг жисмоний баркамоллиги масаласи тарбияшунослик илми шаклланган дастлабки даврлардан бошлаб алоҳида аҳамият касб этган. Масалан, Қадимий Афина тарбиясида (милоддан аввалги VI-VII асрлар) ўсмирларнинг маънавий ва жисмоний тарбияси айнан гимнастика воситасида амалга оширилган. Ўзбекистонда ҳам гимнастика, ҳам спорт тури, ҳам тарбия воситаси сифатида ривожланган соҳа ҳисобланади. Г.Шамрай, С.Диомидов, Э.Саади, О.Отахонов, О. Чусовитиналарнинг номлари жаҳон ареналарида кўп бор жаранглаган.