ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ИТЕРФАОЛ УСУЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

  Садокат Курбонова (Гулистан, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини қўллашга бўлган эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда. Бунинг сабабларидан бири шу вақтгача анъанавий таълимда ўқувчилар фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологиялар улар эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқишларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда шахснинг ривожланиши, шаклланиши ва билим олиш орқали тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бирга бошқарувчилик ва йўналтирувчилик вазифасини бажаради.