МИЛЛИЙ ЎЗЛИКНИНГ ШАКЛЛАНИШИНИНГ МИЛЛАТ ҲАЁТИЙ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ЎЗАРО АЛОҚАДОРЛИГИ

  Хусан Сувонқулов (Гулистан, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Миллий ўзликни англашнинг асосий мақсадини биз кенг ва тор маъноларда талқин этишимиз ҳам мумкин. Кенг маънода у ҳар бир инсонга муносиб турмуш тарзини юзага келтириш ва жаҳон цивилизациясида ўз ўрнига эга бўлиш каби воқейлик сифатида дунё миқёсида аҳамиятга эга бўлса, тор миқёсда эса у инсоннинг яшаётган мамлакати, вилояти, тумани, маҳалласи, ўз қариндош-уруғлари олдида ҳам муҳим эътиборга молик бўлган ҳодиса сифатида тушунилади. Шу боис бугунги кунда Ўзбекистон ва унда ўзбек миллати ўз-ўзини англаш жараёнида нималарга эътибор қаратиши, мазкур жараёнда намоён бўлувчи ижобий ва салбий томонларни таҳлил этиш, бу фаолиятни чуқурроқ тушуниб етишдаги савиясининг юқори ёки пастлик даражасини аниқлаш, кейинги авлодларга нималарни мерос қилиб қолдираётганлигини билиш долзарб масалалардан ҳисобланади.