ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ МАФКУРАСИДА ДИН ВА СИЁСАТНИНГ ЎРНИ

  Аброр Собиров (Наманган, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю

Ўзбек давлатчилиги тарихига назар солинса, диний бағрикенглик, виждон ва эътиқод эркинлиги асосий принцип ва давлат сиёсати даражасига кўтариб келинганига ишонч ҳосил қиламиз. Масалан, Кушонлар даврида зарб қилинган тангаларнинг бир томонида будда дини – давлат расмий динининг рамзи бўлса, иккинчи томонида бошқа бир диннинг рамзи акс этган. Ислом дини кириб келганда Бухорода турли дин тарафдорлари бўлган: будда, зардуштийлик, насронийлик, моний ва шаманизм каби. Барча дин тарафдорлари бир-бирлари билан аҳил, иноқ яшаганлар.