Ўрта Осиёда махсус алоҳида архивларни ва архив ташкилотларини ташкил қилиш ғояси фақат ХIХ аср охирларида шакллана бошлади. Бу Россия империясининг ўз мустамлакаларида амалга оширётган маъмурий ислоҳотлар билан боғлиқ эди. Маълумки, Россия империяси Ўрта Осиёда ўз ҳукумронлигини ўрнатгач, 1867 йил Тошкент шаҳрини Туркистон генерал-губернаторлигининг маъмурий- сиёсий маркази сифатида белгилаб олинди. Шу воқеа билан бир хил вақтда Тошкентда бир қатор давлат ва ҳарбий муассасалар тузилиб, уларда ўлка тарихини ўрганишга оид муҳим иш юритишга доир ҳужжатлар ҳам тўпланиб йиғилиб борди. Бунинг натижасида эса ҳужжатлар тўпланиб, идоравий сақлашни ташкиллаштиришга ёки идоравий архивлар ташкил қилишга эҳтиёж сезилди. Ўша даврда Туркистон ўлкаси маъмурияти томонидан архив ташкил қилиш ишлари умуман олиб борилмаган деган хулосага келадиган бўлсак, бу унчалик тўғри эмас. Лекин Россия империяси Туркистонда хукумронлигини ўрнатилиши биланоқ ўлкада архив тузишни режалаштирган.
ТУРКИСТОН ГЕНЕРАЛ-ГУБЕРНАТОРЛИГИ АРХИВ ИДОРАЛАРИ ТАРИХИ
Бекзод Аббосов (Наманган, Ўзбекистон) | Завантажити статтю