ШАХС ТАРАҚҚИЁТИДА АЁЛ, ОИЛА ВА МАКТАБНИНГ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ

  Саодат Усманова (Наманган, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю

Бугунги кунда Юртимизда инсон манфаатларини кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар, жамият ҳаётини демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизациялаш жараёни жамиятнинг табиатига, моҳиятига мос шахсни вояга етказишни устувор вазифа сифатида белгилаб берар экан, ҳар қандай шахсни эмас, балки ўзининг аниқ ҳаётий мақсадларига эга бўлган ва бу йулда оғишмай ҳаракат қила оладиган шахсларни тарбиялаш жамиятимиз ва унинг асосини ташкил эттувчи оилининг олдида турган энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Президентимиз И.А.Каримов бу жараёнда шахс тарбиясининг асосий ва илк босқичини амалга оширувчи оиланинг ўрни беқиёс эканлигига тўхталиб:“Ҳали суяги қотмаган фарзандларимизни ўз ҳолига ташлаб қўйсак, илми ва маънавияти билан шуғулланмасак, уларнинг келажагига ким кафолат бера олади? Биз жамиятимиз, давлатимиз келажагини кимлар қўлига топширамиз” деб ёзадилар. Демак, ёшларимизнинг келажакда қандай шахс бўлиб етишишлари аввало, оиладаги муҳитга, унда тарбиянинг қандай амалга оширилаётганлигига, тарбиячи ҳисобланмиш ота онанинг ўз бурчлари ва вазифаларига нечоғлик масъулият билан муносабатта бўлишига чамбарчас боғлиқдир. Бу жараёнда шахс тарбиясининг бевосита таркибий қисми бўлган ёшларда аниқ ҳаётий мақсадларнинг шаклланишига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Диёримизнинг мустақиллиги биринчи навбатда хотин-қизларга ва улар тарбия бераётган фарзандларга улкан имконият уфқларини очиб берди. Бугун юртимизда истиқлол шарофати билан аёллар юксак даражада эъзозланаётгани, фарзандларимизнинг баркамол инсонлар бўлиб вояга етишига катта этибор берилаётганига барчамиз гувоҳмиз. Бизнинг юртимизда азал-азалдан аёлнинг жамиятда ўзига хос ўрни, фақат аёл кишигина бажаришга қодир бўлган вазифалари мавжуд.