ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ТИЗИМИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИГА ДОИР АЙРИМ МАСАЛАЛАР

  Кайрат Низаматдинов (Нукус, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотлар самараси улароқ, давлат ва жамият ҳаётининг энг муҳим тармоқларида ҳам улкан муваффақиятлар ва ютуқларга эришилмоқда. Бу борада фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва уларнинг натижалари ҳам бундан мустасно эмас. Зеро, Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Биз бугун сиёсий-ижтимоий ҳаётимизни демократия андозаларига муносиб эркинлаштириш йўлида қадам қўяётган эканмиз, биринчи навбатда, давлатимиз, давлат идоралари ўзига олган ҳуқуқ ва вазифаларни аста-секин, босқичма-босқич нодавлат, ижтимоий, ўзини ўзи бошқарадиган, халқимизнинг хоҳиш-иродасини ифодалайдиган ташкилотларга топширишимиз, уларга кўпроқ ишонч билдиришимиз даркор. Бу - сиёсий ҳаётимизни, давлатни бошқариш сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш, янгилаш йўлидаги асосий тамойил, муҳим йўналишимиздир. Бундай нодавлат жамоат идоралари орасида халқимизнинг миллий табиати, азалий анъаналарига асосланган маҳалла бошқарувининг ўрни беқиёс” [1, с. 294].