САМАРҚАНД КИМЁ КОМБИНАТИ АТРОФИДАГИ СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ ЭКОЛОГИК ҲОЛАТИ

  Наргиза Исматова (Самарканд, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Суғориладиган ерларни ҳар томонлама яхшилаш, унинг унумдорлигини ва иқтисо¬дий самарадорлигини ошириш – бу республикамиз халқ хўжалиги тармоқларини, жумладан қишлоқ хўжалигини юритишнинг илмий тизими асослари ва ердан юқори маҳсулдорлик билан фойдаланишдир. Ҳозирги пайтда суғориладиган ерларнинг турли омиллар таъсирида ифлосланиши кўпаймоқда. Бунга саноат корхоналари, автомобил ва темир йўл, аэропортлар, шунингдек пестицид, ўғитларни нотўғри қўллаш каби омилларни кўрсатиш мумкин.