ХХ АСР БОШЛАРИДА ХОРАЗМ ВА БУХОРО РЕСПУБЛИКАЛАРИДАГИ СИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАР

  Шухрат Абдуллаев (Наманган, Узбекистон) |    Download article

1920 йилга келиб Хоразм Халқ Совет республикаси ва Бухоро Халқ Совет республикалари тузилганлиги эълон қилинди. Ушбу республикаларнинг хукумат аъзолари таркибида Ёш Бухоролик ва Ёш Хивалик жадидлар сиёсий партиясига бирлашган ва демократик рухдаги қарашларга эга бўлган шахслар фаолият олиб борганлиги туфайли хам мураккаб сиёсий вазиятга қарамай нисбатан анча илғор давлат бошқарув асослари вужудга келтирилди. “Гарчи советлар андазасини киритишга уриниш бўлганлигига қарамай, бу республикалар Шарқдаги биринчи Халқ Республикалари бўлиб, улар қисқа муддатда ўрта аср монархия тузуми ва қолоқликдан, диний ақидапарастлик ва билимсизликдан демократик ислохотлар томон улкан қадамлар ташлади”.