МИЛЛИЙ ҒОЯ, МАФКУРА ВА МАЪНАВИЙ УЙҒУНЛИК

  Дилором Зияева (Тошкент, Узбекистан) |    Download article

Миллий истиқлол мафкураси–миллат ва давлатнинг мустақил ривожланишини таъминлашга қаратилган ғоявий- назарий қарашлар тизими. Миллий ғоя Ўзбекистонда яшовчи барча миллат ва эллат вакилларининг туб манфаатларини, халқимизнинг асрлар мабойнида интилиб келган орзу идеалларини, олийжаноб мақсад – муддаоларини ўзида мужассам этади. Халқимизнинг халқимизнинг асрлар давомида эзгу ният қилиб келган мустақилликни сақлаш ва мустаҳкамлаш Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросининг муқаддас бурчидир. Бунинг учун барча бир ёқадан бос чиқариб, муқаддас она –Ватннинг ҳаётий манфаатларини юракдан хис этган ҳолда уларни рўёбга чиқариш учун фаол ҳаракат қилиши зарур. Бу жараён халқимизнинг манфаатларини, уларни ўзида мужассам этган миллий ғояни англаш билан боғлиқ ҳолда кечади.