ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ МОҲИЯТИ ВА ИҚТИСОДИЁТДАГИ ЎРНИ

  Нигора Хасанова (Гулистан, Узбекистан) |    Download article

Мамлакатимизда хусусий тадбиркорлик тобора ривожланиб, бу йўлдаги карама-қаршиликлар ва муаммолар секин асталик билан ҳал қилиниб борилмокда. Бунинг асосий сабабларидан бири сифатида ўзбек тадбиркорлиги интенсив тадқиқотлар объектига айлантирилаётганлигини эътироф этиш мумкин. У асосан, иқтисодчилар, социологлар, тарихчилар, сиёсатчилар ва бошқа мутахассислар томонидан ўрганилмоқда. Бу тадқиқотларда замонавий ўзбек тадбиркорлиги ривожланиши билан боғлиқ тушунчалар ва феноменларнинг илмий жиҳатдан асосланиши бойитилиб, уларга нисбатан ҳар хил талқин беришга ҳаракат қилинган.