ЁШЛАРГА ТАЪЛИМ ТАРБИЯ БЕРИШДА ШАРҚОНА ТАРБИЯНИНГ ЎЗИГА ХОС ТОМОНЛАРИ

  Х. Раҳматова, М. Хусайнов (Наманган, Узбекистан) |    Download article

Халқимиз қадим замонлардан бери таълим-тарбияга интилувчанлиги, маърифатсеварлиги, меҳнаткашлиги билан ажралиб туради. Бундай ғоя муқаддас “Авесто” дан тортиб Қуръони Карим нозил бўлган даврда шаклланган ва бу соҳада аниқ вазифалар белгилаб олинган эди. Жаброил Алайҳиссаломнинг “ўқи, ўқи, ўқи” дея Муҳаммад пайғамбаримизга қилган даъватлари ўзининг қанчалик куч-қудратга эга эканлигини кўрсатади. Ҳазрат пайғамбаримиз ана шу даврдан бошлаб инсонпарварлик, маърифатпарварлик, илмсеварлик ва мехнатсеварлик фаолиятини авж олдириб юборди.