ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА ИНТЕНСИВ МЕТОДЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ

  Садокат Курбонова (Гулистан, Узбекистан) |    Download article

Ҳозирги даврда хар бир ўқитувчи ўзи таълим бераётган йигит-қизда олий ўқив юрти талабасини эмас, балки шахсни кўра олиш, уни хурмат қилиш, ўқувчилар билан ўзининг муносабатини таҳлил этиши, шу асно билан улар билан ҳамкорлик қилишга эришиши зарур. Интерфаол ўқитиш кашфиётчиларнинг илмий мактаби, тадқиқотлари ва улар томонидан илгари сурилган ғоялари боланинг интелектуал ривожланиши асосида қарор топади. Бунда билимни тайёр ҳолатда бериб бўлмаслиги, ўқувчи ўз билимларни тизимли кетма-кетлик асосида такомиллаштириши, ўстириши учун педагогик шароитларни яратиб бериш лозимлиги, ўқитувчи ўқувчи учун уни ўраб турган борлиқнинг муҳим муаммоларини излаши, тадқиқ қилиши ва ечимини топишга жалб қила олиши, ана шундай тадқиқотлар учун эса интерфаол усулларни қўллаш мақсадга мувофиқлиги бунга салмоқли даражада кўмаклашиши ҳақида муносабат билдиришади.