арғона водийсининг қадимий шаҳарларидан бири бўлиб, Россия тажовузи арафасида Қўқон хонлигидаги Андижон беклигининг маркази эди. Бу даврда шаҳар аҳолиси тахминан 35000 кишини ташкил этган [1, с. 132]. 1876 йилда хонлик тугатилгач, беклик Андижон уездига айлантирилди ва шаҳар Андижон уезди маркази мақомини олди. Уезд маркази бўлган Андижонда уезд маъмурияти жойлашган бўлиб, шаҳарда полиция хизмати, амалдорлар ва ҳарбийлар кўпчиликни ташкил этган. Уезд маркази бўлган Андижон шаҳри бу даврда ҳам худди Қўқон хонлиги давридагидек 4 дахага бўлинган. Бу дахаларда жами 43 та маҳалла бўлган [2, б. 8]. Маҳаллалар оқсоқоллар томонидан, дахалар эса волост бошқарувчилари томонидан бошқарилган. Андижон шаҳрининг хўжаликка оид масалалари ҳам уезд бошлиғи бошқарган, 1 та маҳаллий, 2 та рус аҳолиси вакилларидан иборат депутатлар аҳолидан солиқ тўплаш билан шуғулланганлар.
АНДИЖОН ШАҲРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ВА МАЪМУРИЙ ҲУДУДИЙ ЎЗГАРИШЛАРИ (ХIХ АСР ОХИРИ ХХАСР БОШЛАРИ)
Хушнудбек Мамадалиев (Наманган, Ўзбекистон) | Download article