ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ЎЗБЕКЛАРИНИНГ “ДАҲА” МАРОСИМИ ХУСУСИДА АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР

  Бахтиёр Халмуратов (Наманган, Ўзбекистон) |    Download article

Тарихга ҳурмат туйғуси, ўтмишни ўрганиш халқнинг ўзлигини англашдаги муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши туфайли унинг маънавий ҳаётида янги давр – руҳий покланиш ва уйғониш босқичи бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов тўғри таъкидлаганидек, “Бугун бизнинг олди-мизда шундай тарихий имконият пайдо бўлдики, биз босиб ўтган йўл-ларимизни танқидий баҳолаб, миллий давлатчилигимиз негизларини аниқ-лаб, буюк маданиятимиз томирларига, қадимий меросимиз илдизларига қайтиб, ўтмишимиздаги бой анъаналаримизни янги жамият қурилишига тат-биқ этмоғимиз керак” [1, б. 176].