Ўзбек тилининг изоҳли луғатида педагогик низо тушунчаси қуйидагича талқин қилинади: “Педагогик низо – бу ўқитувчи ва ўқувчи, устоз ва шогирд, домла ва талаба ўзаро келишмовчиликлари ёки қарама-қаршилик, душманлик, адоват орқасида туғилган ҳолат, муносабат, ихтилоф, нифоқ “. Адоват, ихтилоф, нифоқ, туфайли ўзаро жанжаллар содир бўлади. Одамлар жанжал ҳақида ўйлаганларида душманлик, қўрқитиш, босқинчилик, тортишув каби ноҳушликларни назарда тутишади. Ўқув жараёнида низо—бу ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида муайян масалаларни ҳал қилишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлиги туфайли вужудга келадиган вазият. Таълим жараёнидаги низолар кишилар кайфиятига салбий таъсир қилади ва уларнинг билим олиш қобилиятини пасайтиради, гуруҳдаги "руҳий иқлим”ни ёмонлаштиради, ўқувчилар қўнимсизлигини кўпайтиради. Шунинг учун бу масалаларга доимо эътибор бериш, таълим олаётган гуруҳларни бошқаришни, ўқувчилар турғунлигини таъминловчи шартлардан биридир. Таълим жараёнида низоли вазиятлар олдини олишнинг барча имкониятларидан фойдаланиш лозим. Педагогик низо қандай характерга эга бўлмасин ва у қай даражада катта бўлмасин, барча ҳолларда бу низонинг сабаблари ҳамда уни вужудга келтирган ҳолатлар диққат билан таҳлил қилиниши лозим. Ўқитувчи ҳар бир аниқ вазиятнинг тагига адолат ва объективлик билан етиши, тегишли хулосалар чиқариши керак. Таълим жараёнида низоли вазиятлар турли сабабларга кўра вужудга келиши мумкин. Улардан: • таълимни ташкил қилишдаги камчиликларни; рағбатлантиришнинг такомиллаштирилмагани; ёмон таълим шароитларини; таълим тўғрисидаги қонунларни бузишни; ўқитувчи савиясининг пастлиги; ўзаро муносабатлар маданиятининг қониқарсизлиги ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин.
ПЕДАГОГИК НИЗОЛАР, УЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ, ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИ
Х.Ж.Худойқулов, Д.О.Ҳимматалиев, Г.Жўраева (Тошкент, Ўзбекистон) | Download article