ЎЗБЕК ТИЛИ АСОСИДАГИ ЛИНГВИСТИК КОМПЕТЕНТЛИКНИ ХОРИЖЛИКЛАРДА ШАКЛЛАНТИРИШ ТАЖРИБАСИДАН

  Маҳбуба Собирова (Наманган, Узбекистан) |    Download article

Ўзбекистон Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида таълим етти тилда олиб бориладиган ягона давлат. Жаҳон ҳамжамиятида мустақил мавқени эгаллаётган Ўзбекистон чет элликлар эътиборини янада кўпроқ тортмоқда. Давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги юксалишлар кўплаб қўшма корхоналарнинг фаолиятига, жумладан, таълим ишларида яқин ҳамкорликнинг йўлга қўйилишига асос бўлди. Табиийки, Ўзбекистонда ўқиш, тажриба алмашиш, илмий изланишлар олиб бориш истагида бўлган ҳар бир хорижлик давлатимизнинг расмий тилини – давлат тили бўлган ўзбек тилини етарли даражада билиши тақозо этилади.