ЎЗБЕК ХАЛҚ МАҚОЛЛАРИДА ИЖТИМОИЙ АХЛОҚ МАСАЛАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

  Дилмурод Ашуров (Наманган, Ўзбекистон) |    Скачать статью

Ҳеч қайси жамият инсонлар онгида аҳлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди. Аҳлоқий қадриятлар ота-боболардан қолган ва асрлар давомида тўпланиб келинган яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги тушунчаларда акс этади. Бу тушунчаларга ҳалоллик ва ҳаром, тўғрисўзлик ва ёлғон, саховат ва очкўзлик, камтаринлик ва кибру ҳаво, меҳр-муҳаббат ва нафрат каби тушунчалар кирган.