Ҳар қандай илм бирор-бир аниқ мақсад сари йўналмаса, чексиз-чегарасиз, ибтидо-интиҳосиз бўлиб қолиб, бирор самарага муяссар бўлиши қийин. “Методология” тушунчаси воқеликни илмий идрок этишнинг айни шу муайян мақсадга қаратилган мантиқий тизимини англатади. Маълумки, аждодларимиз - буюк тасаввуф пирлари - Ҳаққа етишишнинг ирфоний йўлларини ишлаб чиққанлар ва уларни “тариқат” ёки “сулук” деб атаганлар. “Метод” атамаси ҳам аслида юнонча “методос” сўзидан бўлиб, “йўл”, “ҳақиқатни англаб етиш йўли” маъноларини ифодалайди. Араб тилида бу сўзнинг муқобили “тариқ” ёки “тариқа” бўлади. “Тариқат” атамасининг келиб чиқиши шундан. Алишер Навоий ХV асрда айни шу анъанага таянган ҳолда адабиётда “бадиий метод” муаммосини ҳал қилиб берди ва “ҳақиқат тариқи”, “мажоз тариқи” тушунчаларини илмий истеъмолга киритди.
ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР МЕТОДОЛОГИЯСИ ВА МИЛЛИЙ МАЪНАВИЙ МЕРОС
Фарход Зияев (Тошкент, Узбекистон) | Скачать статью