Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат сифатида дунё мамлакатлари орасида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллади ва ташқи сиёсатнинг халқаро ҳуқуқ меъёрларига асосланган ва жаҳон ҳамжамиятига аста-секин интеграциялашув стратегиясига мос келадиган ҳуқуқий тизимини ярата бошлади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов: “Очиқ демократик давлатни қуриш, бозор муносабатларини вужудга келтириш халқаро эътироф этилган конституциявий ҳамда ҳуқуқий асосда амалга оширилмоқда. Бу асос иқтисодиётни ислоҳ қилиш, унинг кенг кўламда жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви учун кучли ҳуқуқий кафолатлар ва шарт-шароитларни таъминлаб беради” [1, Б. 279], - деб таъкидлаган эди. Ўзбекистоннинг миллий мустақилликка эришуви ёш давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши учун катта имкониятлар очди. Ўзбекистон очиқ ва кўп томонлама ташқи сиёсатни амалга ошириб жаҳон миқёсидаги интеграцион жараёнларга чуқур кириб боришга интилмоқда. Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида дунё ҳамда минтақа миқёсидаги интеграцион жараёнларда иштирок этмоқда ва ташқи иқтисодий алоқаларнинг фаол иштирокчисига айланмоқда. Ўзбекистон очиқ иқтисодиёт ва жаҳон хўжалигига тобора кўпроқ интеграциялашиш сиёсатини амалга оширмоқда. Мамлакатда босқичма-босқич амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва республиканинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган фаол ташқи савдо фаолияти бунга яқиндан кўмаклашмоқда.
ПАРЛАМЕНТЛАРАРО АЛОҚАЛАР ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР РИВОЖИНИНГ УЗВИЙ ҚИСМИ
Равшанбек Йўлдашев, Бекзод Набиев (Наманган, Ўзбекистон) | Скачать статью