ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЛАР ҲИССИЁТЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ

  Нилуфар Каримова, Нурхон Турғунова (Наманган, Узбекистан) |    Скачать статью

Боланинг ёши улғайиб ҳаётий тажрибалари ошган сайин идрок фаолияти абстракт тушунчалар ҳосил бўлиш жараёни мураккаблаша боради. ИЧБ боланинг тафаккур қилиш жараёни янги-янги операцияларни юзага келишини талаб қилади. Тафаккур жараёнларининг барчаси боланинг фикрлаш фаолиятида иштирок этади. Бола фақатгина муаммони қўйиш билан чекланмасдан, уни ечиш йўлларини қидиради, аниқлайди, назорат қилади, ўз-ўзига баҳо беришга ўрганади. Атроф-муҳитдаги нарсалар, воқеа-ҳодисалар ҳақида ИЧБ тасаввурга эга бўлиши, фикр-мулоҳаза юритиши учун кўпроқ тактил сезгиларига суянади. Болада тўғри фикрлаш малакасини шакллантириш учун уни етарли билимлар билан қуроллантириш зарур. Аввало кўзи ожиз болани атроф-муҳитда тўғри ҳаракатлана билишга, тўғри йўналиш олишга, воқеа-ҳодисаларни юзага келиш сабабларини тўғри таҳлил-тасниф қила билишга ўргатиш лозим. Ўз фикрини равон ифодалай олишга ўрганиш ИЧБ нинг жамиятда ўз ўрнини топишида муҳим омиллардан бўлиб хизмат қилади.