ҚОДИР БАХШИ – БАДИИЙ ТИЛ УСТАСИ

  Салима Жумаева (Қарши давлат университети) |    Скачать статью

Фольклоршуносликда бахшиларнинг халқ ҳаётига яқин туриши, халқ руҳини, интилишини, унинг бой маънавиятини ёрқин тасвирлаш зарурлиги ҳақидаги ижодий қарашлар ноёб хазинамиз ҳисобланган халқ жонли тилини меҳр ва қунт билан муттасил тўплаш, ўрганиш деган фикрни ҳам ўз ичига олади. Зеро, ҳақиқий санъаткор халқ жонли тили манбаларига тўла маънода ижодий муносабатда бўлгандагина, уларга қайта ишлов бериб, сайқаллаб, асар моҳиятига кўра фойдалана билгандагина бадиий-адабий тилимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган бўлади. А.Қаҳҳор таъбири билан айтганда, “...Халқ тили олмос тил – ҳамиша тўлақонли ҳаракат, максимал ҳаракат, аниқ ҳаракатни билдиради. Санъат тахминийликни, чала-чулпа гапни рад этади. Бу айниқса, бизнинг бадиий адабиётимизга тааллуқлидир.