ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАР ИЖТИМОИЙ ҲАРАКАТИНИНГ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ

  Махмудхон Довудхонов (Наманган, Ўзбекистон). |    Скачать статью

Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида таълим-тарбиянинг янги тизими яратилди ва у такомиллашиб бормоқда. Ҳозирги кунга келиб таълим-тарбия тизимини жамият ривожланишининг узоқ муддатли эҳтиёжларига мослаштириш мақсадида давлат ушбу тизимда глобал таркибий ислоҳотлар ўтказиб, таълим соҳасини тубдан қайта қурди. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов ушбу соҳадаги тараққиётимиз якунларига баҳор берар экан: «Биз танлаган тараққиёт йўлининг таркибий қисмига, аниқроқ айтадиган бўлсак, келажагимизнинг мустаҳкам пойдеворига айланиб бораётган таълим соҳасидаги буюк дастурларимизни ўз вақтида, узоқни кўзлаб ишлаб чиққанимиз ва амалга оширганимиз нақадар тўғри бўлганини бугун мамлакатимиз эришган юксак марра ва натижалар яққол намоён этмоқда», деб таъкидлади.