МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИНГ ОИЛАДА ЭСТЕТИК ҲИС ТУЙҒУЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

  Маъсуда Абдуллаева, НилуфарАбдуллаева (Наманган, Ўзбекистон) |    Скачать статью

Оилада мактабгача тарбия ёшидаги болаларга умумий эстетик маълумот беришда, эртаклар, ҳикоялар, достонлар айтиб бериш, театрларга, киноларга олиб боришдан бошлангани маъқулроқ. Чунки театр ва киноларгаларга олиб бориш, болаларда сўз захираларини бойитишга, оғзаки ва ёзма нутқларни ўстиришга ёрдам беради. Ҳикоялар эшитиши, адабий асарларни идрок қилишига тайёрлайди. Болалар қаҳрамонларнинг ҳарактерини кузатадилар ва натижада бадиий асарнинг мазмунини тушуниш қобилятлари ривожланади.