Маълумки Марказий Осиёда сўғдийлар, сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшохлар хукмронликлари замонида маърифатпарвар шох ва хокимлар сарой кутубхоналарини ташкил этиб, уларда нихоятда қимматбахо ва нодир китобларни сақлаганлар. Бунга инсон сифатида Абу Али Ибн Сино фойдаланиш шарафига муяссар бўлган Бухородаги салтанат–сарой кутубхонасини олиш мумкин. Бу анъана Амир Темур ва темурийзодалар замонида хам давом этади. Тиббиёт китобларини қизиқиб ўқиган машҳур тарихчи В.В.Бартолднинг ёзишича Улуғбек Абу Али ибн Синонинг “Тиббиёт қонунлари” жуда синчиклаб ўқиб чиққан. Улуғбек ахоли саломатлигини яхшилаб ва касалликларни даволаш масаласига ахолида эътибор берган. Шу мақсадда Самарқандда махсус касалхона қурдирган. Бу касалхонага бошлиқ этиб ўша вақтларда машхур бўлган табиблардан Бурхониддин Нафис ибн Аваз Кермонийни тайинланган бу хаким Улуғбекнинг шахсий табиби бўлган.
УЛУҒБЕК ЙИРИК ДАВЛАТ АРБОБИ ВА ОЛИМ
Бехзод Аббасов, Иқболхон Жаназоқова (Наманган, Узбекистан) | Скачать статью