Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ ўзбек халқининг миллий бирлиги, ўзлигини англаш йўлида маънавий – маданий меросини асраш ва уни келажак авлодга етказиш маъсулиятини шу юртда яшаб ижод қилиб келаётган фан олимлари ўз зиммаларига олишди. Бугунги кунда фанимизнинг турли жабхаларида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса археология фани сохасидаги қилинган ва қилинаётган ишларни назарда тутадиган бўлсак, ўтмиш тарихимизнинг бетакрор дурдоналарини излаб топиш ва қайта ўрганиш натижасида юртимизнинг узоқ ўтмиш тарихининг кўплаб осори атиқаларга эга эканлигини англаб етишимизга мазкур фаннинг ўзига хос улуши борлигини эътироф этишимиз лозим.
ЎЗБЕКИСТОН АРХЕОЛОГИЯСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА ЯХЁ ҒУЛОМОВНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
Улугбек Ганиев (Гулистан, Узбекистан) | Завантажити статтю