ШАРҚДА ДЕМОКРАТИК ЖАРАЁНЛАРНИНГ ТАРИХИ МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИҚЁСИДА

  Элдор Курбонов, Садоқат Курбонова (Гулистан, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Бугунги кунда Марказий Осиёдаги халқлардан ҳар бири умумий тарихда ўз изларини қидираётганида, замонавий миллий тараққиётнинг бошланғич чегараларини излаётганида, яъни тарихий хотирасини тиклаётганида, бу халқларнинг чамбарчас чатишиб кетган тарихий тақдиридаги демократия негизларини ҳам тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Марказий Осиё минтақаси Миср, Месопотамия, Ҳиндистон, Хитой, Эрон билан бир қаторда Қадимги Шарқ ва жаҳон цивилизациясининг ўчоқларидан бири ҳисобланмоқда, шунинг учун ҳам таъкидлаш мумкинки, юнон ва рим цивилизацияси бу цивилизация одамлари ҳаётининг бир қатор хусусиятларини ўзлаштирган бўлиши мумкин.