МАДАНИЙ – МАЪРИФИЙ ҲАМКОРЛИК ТАРИХИДАН

  Дилфуза Насретдинова (Наманган, Узбекистан)  |    Завантажити статтю

XIX аср охири XX арснинг бошлари Туркистон тарихида муҳим давр ҳисобланиб, ўлка Россия империяси томонидан босиб олингандан кейин ўз ҳукмронликларини узоқ вақт сақлаб туриш саъй-ҳаракати билан боғлиқ сиёсат олиб борилди. Россия империясининг мустамлакачилик сиёсати империя ҳудудида истиқомат қилаётган турк-мусулмон дунёси келажагига жиддий зарар етказишини англаб, жаҳолатга қарши фақатгина маърифат орқали курашиш ва озодликка эришишни тушуниб етган шахс, жадидчилик ҳаракатининг ғоявий асосчиси И.Гаспринский эди. У империя мустамлака сиёсати остида эзилаётган миллионлаб туркийлар тақдирига бефарқ қарай олмади.