ПЕДАГОГЛИК КАСБИ ТАНЛОВИНИНГ МОТИВЛАРИ ВА ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ МОТИВАЦИЯСИ

  Н. Маматханова (Наманган, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Педагогик фаолият мотивацияси муаммоси инсон хулқ-атвори ва фаолияти мотивацияси муаммоси каби анчагина мураккаб ва кам ишланган ҳисобланади. Абитуриентлар томонидан педагоглик касбини танлашга таъсир этувчи омиллар таҳлили уларни аҳамиятини аниқлашга ёрдам беради ва қуйидаги маълумотларни келтириб чиқаради: - ўқув предметига қизиқиш – 27,2%; - мазкур фанни ўқитиш хоҳиши – 16,2%; - ўзини болалар тарбиясига бахш этишга интилиш – 19,2%; - педагогик қобилиятларни англаш – 6%; - олий маълумотли бўлиш хоҳиши – 13%; - педагоглик касбининг манфаати, жамоатчилик ҳурмати ҳақидаги тасаввур – 12,2%; - моддий таъминотга интилиш – 2,2%; - шундай бўлиб қолди – 4%. Агар таълим ва тарбияга бўлган қизиқиш, болаларга бўлган қизиқишлардан келиб чиқиб, педагоглик касбини танлаганларни умумлаштирса, фақатгина 50% - 60% бўлажак ўқитувчилар касбини шахсининг педагогик йўналганлигини билдирувчи мотивлар асосида танлашади. Таъкидлаш жоизки, хатто ҳаётнинг ижтимоий – иқтисодий оғир вазиятларида ҳам юксак ижтимоий қадриятлар мотивлари асосида педагоглик касбини танлаган салоҳиятли педагогларимиз фаолият кўрсатишган.