АБДУРАУФ ФИТРАТНИНГ АСАРЛАРИДА МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ ВА ҲУРРИЯТ МАСАЛАСИГА МУНОСАБАТ

  Бахтиёр Атаханов (Наманган, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю

Бизга маълумки Туркистон заминида етишиб чиқган жадид мутафакрлар ўз фаолиятини халқнинг дунёқарашини ривожлантиришга, миллий ўзлигини англашга, миллий ғурур ва ҳуррият туйғусини уйғотишга қаратган. Манашундай атоқли жадид, мутафакир, файласуф Абдурауф Фитрат ўзининг илк асарларидан миллий уйғониш ғоясига қўл урган. У ХХ аср ўзбек маърифатпарварлик тариҳида алоҳида салмоқли ўринни эгаллайди. Унинг миллий озодлик ғоялари билан суғорилган ва айни вақтда аҳлоқий-фалсафий масалалар ўртага қўйилан асарлари ичида “Чин севиш” драмаси ажралиб туради. Бу асар 1920 йилда нашр этилган. Унда инсон баркамолликка етиши туфайли истиқилол ва ҳуррият йўлида курашчи бўла олади, деган ғоя тадбиқ қилинади.