Ахлоқ ижтимоий онг шаклларидан бири бўлиб, муайян жамиятда яшовчи кишилар амал қилиши зарур бўлган маълум ҳатти-ҳаракат қоидалари йиғиндисидир. Маълумки, юзлаб асрлар мобайнида инсон кичик биологик олам сифатида катта биологик олам ичида, унинг бир парчаси, жонли организмлар подшоси, оқил ва ҳукмрон қисми сифатида яшаб келди. Аҳлоқ ҳар қандай шароитда ҳам инсонийлик ва инсоний баркамолликнинг бош принципи сифатида тан олинган. Қолган барча ҳаракат меъзонлар, жумладан, иқтисодий ҳамкорлик, ўзаро ёрдам, бозор муносабатлари, савдо-сотиқ, мол айирбошлаш ҳам қадимдан юксак аҳлоқ ва одобга таянган, маданий муносабатларнинг бир қисми ҳисобланган. Бу минг йиллар мобайнида шаклланиб жаҳон цивилизациясига катта таъсир кўрсатган улуғ алломалар ҳаёти ва ижодида, уларнинг инсоният тарихида бурилиш ясаган асарларида ҳам ўзига хос тарзда ифодасини топган. Шу боис Шарқ алломалари дунёвий фанларнинг қайси соҳасида ижод қилишмасин, ахлоқ категориясига қаттиқ суянишган, унга катта эътибор билан қараб, уни қомусий хулосалар билан бойитиб боришган.
ЎЗБЕКИСТОНДА ОДОБ-АХЛОҚ ҒОЯСИНИНГ ТАЛҚИН ЭТИЛИШИ
Усмонова Дилрабо (Қўқон, Ўзбекистон) | Завантажити статтю