29–30 Листопад, 2014
Бугунги кунда сиёсий эркинликни таъминлашда сиёсий ҳаётни эркинлаштиришга асосий эътибор беришимиз мақсадга мувофиқ. У аввало, Президентимиз айтганидек, “Мамлакатимиз сиёсий ҳаётининг барча соҳаларини, давлат ва жамият қурилишини эркинлаштиришдан иборатдир”. Бу эса, ўз навбатида, фуқароларнинг сиёсий, иқтисодий фаоллигини оширишни, инсоннинг хоҳиш-иродасини тўла рўёбга чиқара олиши учун зарур шарт-шароитларнинг мавжуд бўлишини тақозо этади. Шунинг учун ҳам сиёсий соҳани эркинлаштириш, унга фуқароларнинг эркин иштирок этиши, сиёсий хоҳиш ва иродаларини, ҳақ-хуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳисобга олиш, уни кафолатлаш ҳимоя қилиш механизмлари ҳамда институтларининг фаолияти орқали амалга ошиб боради. Аҳоли сиёсий жиҳатдан фаол бўлмаса, турли манфаатларнинг мувозанатини таъминлайдиган механизмлар шаклланмаса, бу ҳолат фуқароларнинг сиёсий соҳани эркинлаштиришига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.