27–28 февраля, 2015
Ижтимоий тараққиёт жараёнида аждодларимизнинг бой илмий-фалсафий меросини ҳамда амалий фаолиятини ўрганиш ҳар биримизнинг бурчимиз бунда ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларидаги шароитда миллий озодлик ҳаракатининг, шу жумладан унинг алоҳида ижтимоий-сиёсий оқимларининг тарихий жараёндаги ўрни ва ролини холисона ўрганиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Тарихий тажрибанинг кўрсатишича миллий ўзликни англашнинг ўсишига муҳим туртки бўлган ва миллий озодлик ғоясини шакллантириб, ўз фаолияти билан уни амалга оширишга уринган кучли прогрессив ҳаракат жадидчилик бўлган. У жаҳондаги умуминсоний ва миллий қадриятларга асосланиб, жамиятнинг пишиб етилган ривожланиш талаблари ва туб ерли аҳолининг манфаатларига мос келар эди.
XIX аср охирлари ва XX аср бошларида шаклланган жадидчилик ҳаракати мустамлакачиликдан қутулиб истиқлолга эришишда дастлаб “Нажот илму урфонда” деган ғояни илгари суриб “Усули жадид” мактабларини очиб халқни бир қадар саводини чиқариб, ёшларни чет элларга юбориб таълим берган бўлсалар, энди ўз фаолиятларини янада ривожлантириш ва жонлантириш учун ўзларининг миллий матбуот ва журналистикасига асос солдилар. Бу жараённи амалга оширишда жадидлар ҳатто рус демократик ва инқилобий ҳаракатининг ютуқларидан ҳам самарали фойдаландилар.
Интеграция тушунчаси бугунги кунда ижтимоий тараққиётнинг барча соҳаларида ўзига хос боғлиқликларни ифода этиб биргаликда, ҳамкорликда ривожланишни англатади. Бу атама тилимизда яқиндан бошлаб қўлланилаётган бўлсада аслида интеграциялашув тарихи қадимги даврларга бориб тақалади. Мисол учун қадимги Юнонистон ва Римда жамиятнинг етук вакиллари билим савиясини ва жамият тараққиётини ривожлантириш учун мавжуд мактаб вакиллари ўртасида баҳс-мунозара асосида ҳамкорлик алоқаларини олиб борганлар. Ўрта асрларга келиб Шарқ оламида сўнгра, янги ва энг янги даврда Ғарб оламида дин ва дунёвийликнинг ўзаро алоқалари йўлга қўйилиб умуминсоний маданиятнинг тараққиётига ҳисса қўшган даҳолар етишиб чиққанлар.
Оценка баланса таких категорий как труд и вознаграждение, преступление и наказание, права и обязанности, то есть справедливых отношений ещё с древнейших времён была одной из сложных задач человечества. Так как понятие справедливости определяется социально-экономическими отношениями между людьми в конкретных исторических условиях и отличается у разных социальных групп.
Ҳозирги кунда чексиз ахборотнинг қарор топиш даврида қолаверса глобаллашув жараёнида ва бир пайтлар халқаро муносабатлар мазмунини белгилаган икки қарама-қарши куч – социализм ва капитализм ўртасидаги ўзаро курашнинг бархам топиши натижасида экстремизм ва терроризм давлатлар, минтақалар ва умуман дунё хафвсизлигига асосий таҳдид сифатида биринчи ўринга чиқди. Экстремизм ва терроризм тушунчалари ўзи мазмун моҳияти ва мақсад вазифаларига кўра бир-бирига яқиндир.
Комил инсон ғояси азал-азалдан халқимизнинг эзгу-орзуси, миллий маънавиятининг узвий бир қисми бўлиб келган. Бу ғоя ҳам миллий, ҳам умумбашарий моҳиятга эга бўлган, одамзотга хос энг юксак маънавий ва жисмоний мукаммалликни ўзида мужассам этган, уни ҳамиша эзгуликка ундайдиган олийжаноб ғоядир. Ўзбекистон ўз истиқлолига эришгандан сўнг жамият маънавий ҳаётини соғломлаштириш ва ривожлантириш, инсон омилига катта эътибор бериши, мустақил мамлакат олдида турган энг асосий вазифалардан бири сифатида кун тартибига қўйилиши жамият олдида турган янги вазифаларни ҳал этишга оқилона ёндашишнинг бир кўринишидир.
XIX аср охири - XX аср бошларига келиб, Туркистонда миллат тақдирига таҳдид солувчи ўта қалтис ва оғир ички тарихий муҳит пайдо бўлди. Бир томондан, Россия мусатамлакачилиги сиёсий жиҳатдан мустаҳкамланди. Мустамалка ва зўравонликка муккасидан кетган рус босқинчилари эса, энди ўз мафкурасини сингдириш орқали маънавий устунликка ҳам эга бўлиши учун маҳаллий халқни руслаштириш, унинг ғурурини синдириш, ўзлигини йўқотишдек, ўта разил шовинистик сиёсатни кучайтирдилар. Иккинчи томондан эса, миллат ва халқимиз ўз сиёсий, маънавий ҳуқуқлари, эрки ва ҳоҳиш-иродасини йўқотди. Учунчидан, умуман мусулмон мутаассиблиги (консерватизм ва бидъат) кучайди. Миллатнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий аҳволи ҳамда маънавияти тубанлашди. Бунинг устига устак, дин пешволари орасидаги мутаассибларда янгиликка, дунёвий маърифат ва тараққиётга қаршилик ҳам авж олди. Бу эса, Ислом дини ҳамда шариатига мутлақо зид равишда авж олди.